12 Октябр 2022 йил 661

Навоийда ташкил этилган тадбирда ташаббускор ва фаол аёллар тақдирланди

 Навоий  шаҳридаги "Маънавият ва маърифат маркази"да “Халқаро қизлар куни” муносабати билан “Сенинг ташаббусинг - сенинг келажагинг учун” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир вилоят ИИБ ходимлари, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда Оила ва хотин қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

 Тадбирда  сўзга чиққанлар  давлатимиз томонидан хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида тўхталдилар ва барча қизларни сана муносабати билан қутлади.  Учрашув давомида раҳбарият томонидан жамиятимиз ҳаётида ўзининг ташаббускорлиги ҳамда фаол ҳаракатлари билан хотин-қизларга кўмаклашаётган турли соҳа вакилалари тақдирланишди. Улар орасида Кармана тумани ИИБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича ката инспектори лейтенант Моҳинур Бебутованинг борлиги соҳа ходимларини қувонтирди. Шу куни хотин қизлар масалалари бўйича маъсул ходималари томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган қизларга имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech