31 Март 2021 йил 330

Навоийда Темир йўл вокзали ғазнасидаги ”чиптачи” фирибгарлик устида қўлга тушди

“Тартиб интизом бор жойда ривожланиш бўлади ” деб бекорга айтишмаган. Тараққиёт йўлини танлаган корхона ёки ташкилот борки, ходимларидан фақат ҳалол ва адолатли ишлашни талаб қилади ва назоратга олади. Қонун қоидаларга риоя қилиш, билдирилган ишончни оқлаш ходим учун ҳам қарз ҳам фарздир. Навоий темир йўл кассасида чипта сотувчи вазифасида ишлаб келаётган 23 ёшли Р.О “Афросиёб” тезюрар поездига чипта олиш мақсадида мурожаат қилган фуқаро Н.М ва И.Аларга дастлаб эркин савдода чипта қолмаганини маълум қилади. Бироздан сўнг нафси ҳакалак отган темир йўл ходимаси йўловчиларга кутиб туришини Тошкентдан сўраб бериши аммо нархи бироз қиммат бўлишини айтади. Вақти тиғиз, йўлга отланиб турган йўловчилар рози бўлишади тўғрироғи ёлғонга чув тушишади. Бундан фойдалнган Р.О катта чипта сотувчи Ф.Мдан ташкилотларга ажратилган “Брон” сифатида сақланаётган чипталардан 146 минг сўмдан расмийлаштириб мазкур йўловчиларга 170 минг сўмдан яъни икки киши учун 340 минг сўм олиб 48 минг сўм ортиқча пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритади. Аниқланишича Р.О бу каби олди-сотти ҳаракатларини 2019 йилдан буён қилиб келаётган экан. Афсуски хизмат вазифасини суистеъмол қилиб билиб туриб жиноятга қўл урган ходимни ҳеч қандай сўз билан оқлаб бўлмайди. Қонун эса ҳамма учун баробар. Р.Онинг бу қилмишлари учун унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айблов эълон қилиниб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech