Навоийда темир йўл вокзалида хавфсизликни таъминлаш бўйича назорат кучайтирилди
Навоий вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ҲПБ ходимлари томонидан "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" ва "Хавфсиз йўналиш" профилактик тадбирлари белгиланган режа-тақсимотига асосан хизмат ҳудудидаги маҳалла аҳолиси ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, вояга етмаган фарзандларини назоратсиз ва қаровсиз қолдирмаслик, темир йўл изларига яқин масофада чорва молларини боқмаслик юзасидан тушунтириш-профилактик чора-тадбирлар амалга оширилди.
Шунингдек, Навоий вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан Навоий темир йўл вокзалида хавфсизликни таъминлаш, портловчи модда ва қурилмаларни аниқлаш, фавқулотда ҳолатларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар кучайтирилди ва шу мазмунда темир йўл ходимлари учун ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати