30 Июн 2022 йил 276

Навоийда "Темир йўлларда хавфсиз кун" тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Навоий вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан "Хавфсиз ҳудуд" ва "Темир йўлда хавфсиз кун" профилактик тадбирлари ўтказилмоқда. Тадбир давомида темир йўлга яқин жойлашган 50 дан ортиқ хонадон эгалари, ҳудудий ИИОларда профилактик ҳисобда турувчи шахслар, оилавий жанжалкаш ва вояга етмаган шахслар билан якка ва умумий тартибдаги профилактик суҳбатлар ўтказилди. Шунингдек, хизмат кўрсатиш ҳудудидаги видеокузатув камераларининг соз ҳолда ишлаши текширди, қўшимча видеокузатув камераларини ўрнатиш бўйича чора-тадбирлар олиб бориш режалаштирилди.       

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати                                                                        

Text to speech