9 Апрел 2021 йил 260

Навоийда “ТИҒ” профилактик тадбири давом этмоқда

Навоий вилояти ИИБ ППХваЖТСБ ходимлари томонидан вилоятимиз кўчалари ва бошқа жамоат жойларида совуқ қурол ҳамда ҳаёт учун ҳавфли буюмлардан фойдаланган ҳолда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш мақсадида “ТИҒ” профилактик тадбири ўтказилиб келинмоқда.
Кундалик тадбирда хизмат ўташга жалб этилган ходимлар кўчалар ва бошқа жамоат жойларида совуқ қуролдан ёки ҳаёт ва соғлиқ учун ҳавфли бўлган бошқа буюмлардан фойдаланган ҳолда жиноят содир этилишига йўл қўймаслик, содир этилганлирини воқеа жойида аниқлаш, овлоқ жойларда, фуқаролар кам юрадиган ҳудудларда, кўп қаватли уйларнинг кириш жойларида, гаражлар атрофида бемақсад юрган шахсларни аниқлаш ва уларни текшириш ишларини олиб бормоқдалар. Ҳудудда истиқомат қилаётган вояга етмаганларнинг ота-онаси билан профилактик суҳбат ўтказилди.
ППХваЖТСБ ходимлари мунтазам равишда бозорлар, савдо марказлари, таълим муассасалари, кафе, бар, тунги клублар, дискотекалар, компъютер ўйин хоналари ва бошқа кўнгилочар жойлар маъмуриятлари билан суҳбатлашиб, тартиб-қоидага риоя этмаганларга маъмурий чоралар кўрилди. Мазкур рейдлар давомида вилоят ҳудудида бемақсад пичоқ олиб юрган 5 нафар фуқаро аниқланиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Айни вақтда бу каби профилактик ишлар вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.

 

            Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech