Навоийда Томди тумани ИИБ ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида тарғибот тадбирлари ташкил этилди
Томди тумани Ички ишлар бўлими ҳамда туман ташкилот ва корхона маъсул ходимлари билан хамкорликда тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Бу галги тадбир “Томибулоқ” овул фуқаролар йиғини билан ўтказилди.
Томдибулоқликлар билан учрашув давомида туманда жиноятчилик ва хукубузарликларнинг содир этилишига олиб келувчи омиллар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, ҳудуднинг тинчлиги ва осойишталигини сақлаш чора-тадбирлари, чорва моллари ҳамда буюмларни қаровсиз қолдирмаслик борасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, хотин-қизлар билан боғлиқ жиноятларга йўл қўймаслик, фойдали меҳнат фаолияти билан шуғулланиш, содир этилган ҳар бир жиноятга жазо муқаррарлиги уқтирилди.
Хонадонбай суҳбатлар орқали мазкур овул аҳолисининг муаммо ва таклифлари ҳам ўрганилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборт хизмати