12 Июн 2023 йил 609

Навоийда чемпионлар муносиб рағбатлантирилди

Бугун Навоий вилояти ИИБда бўлиб ўтган тақдирлаш тадбири 7-10 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган қўл жанги спорт мусобақаси ғолибларига бағишланди. “Миллий Гвардия қўмондони Кубоги” мусобақасида фахрли биринчи ўринни эгаллаган  катта сержант Шахбоз Турсунов,  сержант Бекзод Эшпўлатовлар, шунингдек,  вазн тоифалари бўйича юқори натижага эришган 7 нафар осойишталик посбонлари ҳамда 3-4 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган спортнинг Bodybuilding ва Armrestling turi bo'yicha BeFit pro & proform classic sports халқаро турнирининг мутлақ ғолиблари Иброҳим Латипов ва Шохруҳ Ўктамовлар бошқарма бошлиғи томонидан эътироф этилди. Вилоят ички ишлар бошқармаси фахри саналмиш жасур, мард ходимлар раҳбариятнинг қимматбаҳо совғалари билан мукофотланди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech