Навоийда қурол фойдаланувчилари қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгартиришлар билан таништирилди
Яқинда Навоий шаҳар ИИБ рўйхатида турган ов қуролига эга фуқаролар, овчилик жамияти ходимлари, вилоят Экология бошқармаси ходимлари ҳамда қуролга эга корхона-ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда сўзга чиққан шаҳар ИИБ ЖХХ ЖТСБ ходимлари йиғилганлар билан 2022 йилнинг 5 ойи давомида республикада ов қуроли билан содир этилган бахтсиз ҳодисалар ва уларнинг сабабларини муҳокама этишди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат этиш ҳужжатлари ҳамда уларга эгалик қилишнинг талаблари ва шартларига бир қатор ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилганлиги йиғилиш қатнашчиларига етказилди.
Бундан ташқари йиғилиш қатнашчиларига қурол ва унинг ўқ-дорилари сақланаётган сейф (темир шкаф ёки қути) бегона шахсларнинг назари тушмайдиган жойда ўрнатилиши, сейфнинг калитлари фақатгина қурол эгасида бўлиши, сейф полга ёки деворга ёки ўзга тартибда мустаҳкам қотирилиши, қурол сейф ичида ўқланмаган, тепкиси босилган, бўлакланган бўлиши тушунтирилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати