9 Апрел 2021 йил 224

Навоийда қурол муомиласи ва ундан фойдаланиш тартиби бўйича туманлараро тарғибот ишлари амалга оширилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Қурол соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ўқотар қурол билан бир қаторда пневматик, улоқтириш, сигнал берувчи, ўзини-ўзи ҳимоя қилиш ва бошқа қурол турлари муомаласига алоҳида тартиблар белгиланди.
Шу муносабат билан, мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини вилоятнинг Қармана, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота ва Хатирчи туман ИИБлари шахсий таркибига етказиш мақсадида назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди. Ўқув машғулотига ППХваЖТСБ ва АВБСОдан мутахасис ходимлар жалб этилиб, кўргазмадан жой олган пневматик ов қуроллари, электрошокерлар ва газли пистолетлар ва уларнинг рўйхатга олиш тартиблари тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, амалий машғулот давомида қатнашчиларига ҳозирги вақтда кўп учраётган яъни фуқароларда ҳужжатсиз пневматик қуроллардан фойдаланиш ёки сақлаш ҳолатлари аниқланган пайтда зудлик билан ушбу қуролларнинг параметрларини аниқлаш, ИИОлари рўйхатига қўйиш учун вақтинча олиб қўйиш ҳамда эксперт-криминалистика бўлимларига тақдим қилиш тўғрисида топшириқ берилди. Бундан ташқари шахсларга қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи бўйича Низомда юридик шахсларга 9 турдаги рухсатномалар, жисмоний шахсларга эса 10 турдаги рухсатномалар бериш тартиби ҳамда аризаларни кўриб чиқилишида йиғимларнинг ундирилиши бўйича тушунчалар берилди.

Шу билан бирга, Навоий шаҳар ИИО ФМБ рўйхатида турган ов-қуролига эга фуқаролар ҳамда қуролга эга корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб уларга Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 29 июлдаги 550-сонли “Қурол тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори мазмун моҳияти билан таништирилди. Ўқув машғулотлари якунида қатнашчиларнинг қуролни сақлаш ва олиб юриш тартиби, овчилик жамиятларига қандай аъзо бўлиш каби саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилди.
Бу каби тарғибот-ташвиқот ишлари вилоят бўйлаб давом этмоқда.

 

               Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech