Навоийда қурол ва ўқ-дориларнинг ноқонуний айланмасини олдини олиш мақсадида профилактик тадбир ташкил этилди
Фуқаролардаги қуролларнинг сақланиши ва улардан фойдаланиши устидан назоратни кучайтириш, қурол билан боғлиқ ноҳуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида “Қурол” махсус профилактик тадбири ташкил этилди.
Тадбирни сифатли ташкил этиш, жалб этилаётган шахсий таркибнинг хизматини тўлиқ ва талаб даражасида ташкиллаштириш ва назорат этиш учун шаҳар-туман ИИБлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилди. Йўриқномада ишчи гуруҳ ходимларига аниқ вазифалар қўйилди. Жумладан, фуқаролар томонидан қуролни сақлаш қоидаларига амал қилинишини ўрганиш ҳамда текширувларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди. Текширув натижалари бўйича ҳозирги кунга қадар жами 19 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди ва 12 та фуқарога қуролни сақлаш ва олиб юришга берилган рухсатноманинг амал қилиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бундан ташқари аҳолига қурол-яроғларни ноқонуний сақлаганлик ҳолати бўйича жавобгарлик белгилангани тушунтирилди. Тадбир давомида 6 та ов қуроллари фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда худудий ИИБларга топширилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати