19 Август 2023 йил 287

Навоийда ўсмирлар ўртасида бокс спорт тури бўйича ИИБ бошлиғи кубоги мусобақаси ташкил этилди

Навоий вилоятида жорий йилнинг 16-18 август кунлари 2010-2013 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида спортнинг  бокс тури бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилди. Мусобақада вилоятнинг барча шаҳар туманлари ҳамда қўшни Самарқанд вилоятидан келган 120 нафар спортчи ўсмирлар 12 вазн тоифасида беллашдилар. Қизғин ва муросасиз ўтказилган баҳсларни республика тоифаси ҳакамлар томонидан баҳоланиб борилди. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра фахрли 3-ўрин вилоят якка кураш турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 2-ўрин Хатирчи тумани ва 1-ўринни Кармана тумани спортчилар қўлга киритди. Мусобақада голиб бўлган спортчиларга Навоий  вилояти “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти кенгаши томонидан диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech