25 Июн 2022 йил 292

Навоийда ўтказилаётган "Интизом ойлиги"да Томди тумани ИИБ ходимлари фаол иштирок этишмоқда

Ходимлар ўртасида хизмат интизомини ўрнатиш ва қонунчиликка риоя этишни назорат қилиш мақсадида ташкил этилган "Интизом ойлиги"да Томди тумани ИИБ ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда. Бинобарин, ходимлар билан мутахассис-психолог учрашуви ташкил этилиб хизмат интизомига риоя этишнинг илмий-психологик асослари тушунтирилди, вазифасига виждонан ёндашган, намунали ходимлар оила аъзоларига ташаккурномалар берилди. 

Мазкур ойлик доирасида мутасадди ходимлар томонидан "Ходимбай" ишлаш тизими бўйича Томди туман ИИБ ходимлари хизмати ўрганилди. Ҳужжатлар, хизмат ва шахсий автомашиналардан фойдаланиш тартиби тушунтирилди. 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech