Навоийда ўтказилган марафонда вилоят ИИБнинг 500дан ортиқ ходимлари фаол қатнашиб, совриндорлар қаторидан жой олишди
Республика енгил атлетика ва триатлон федерациялари, Навоий вилояти ҳокимлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Навоий вилояти ИИБ ҳамкорлигида Навоий шаҳрида «Янги нафас» лойиҳаси доирасида оммавий марафон тадбири бўлиб ўтди. Кенг жамоатчилик, ҳокимлик ва корхона ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ходимлар иштирок этган мазкур марафонда 3000 метр масофани 5000дан ортиқ қатнашчи босиб ўтди.
Ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Улар сафида вилоят ИИБ ходимларининг ҳам борлиги қувонарли, албатта.
- Бугунги марафон юқори кайфиятда ўтди, - дейди, ИИБ Кадрлар бошқармаси ходими, капитан Ф.Бегбоев. Унда Ички ишлар ходимлари ҳам ўз оила аъзолари билан фаол қатнашиб яхши натижаларни қайд этишди. Жумладан, ИИБ "Энг яхши ҳамкор ташкилот" номинациясида ғолиб деб топилиб, кўплаб ходимларимиз мутлақ ғолибликни қўлга киритишди. Ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирамиз.
Бу каби оммавий тадбирларнинг ташкил этилиши вилоятимиз аҳолисига ўз саломатликларини янада яхшилашга кўмак беради.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати