Навоийда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда профилактик тадбирлар олиб борилмоқда
Навоий вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ ва Миллий гвардия вилоят бошқармалари ҳамкорлигида вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кенгайтирилган профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда
Дастлаб профильактик ҳисобда турган шахслар, уларнинг турмуш тарзи, муамолари ечими ҳамда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар атрофлича муҳокама этилди.Ғазғон шаҳар, Нурота, Навбаҳор ва Конимех туманларидаги "Қизил" тоифа маҳаллалардаги "Маҳалла бешлиги" ва жамоат хавфсизлиги масъулларига аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Тадбир давомида тунги вақтда қаровсиз юрган 27 нафар вояга етмаганлар аниқланиб, уларнинг ота-оналари маъмурий жавобгарликка тортилди ва 78 нафар маст ҳолатда юрган шахслар наркология диспансерига жойлаштирилди. Жамоат жойларида шубҳа уйғотган ёки ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди ҳамда 138 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Шунингдек, тадбир давомида 32 нафар шахслардан ўткир тиғли жисмлар олинди, 5 нафар қидирувдагилар ушланди, 8 та жиноятлар фош этилди, 2 та гиёҳвандлик ва 1 та порловчи моддалар билан боғлиқ жиноятлар аниқланиб уларга нисбатан белгиланган тартибда қонуний чора кўрилди. Бундан ташқари, вилоят ҳудудида тунги вақтларда фаолият кўрсатиб келаётган сауналарда 37 нафар енгил табиатли аёллар аниқланиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди ва 12 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди.
Вилоятда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида тадбирлар давом этмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати