4 Август 2023 йил 230

Навоийда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида Динамо чемпионати ўтказилди

Хукукни мухофаза килувчи органлар  ходимлари ўртасида спортнинг турли йўналишлари бўйича "Динамо" чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада жами 8 жамоа 100 дан ортиқ спортчилар соҳил волейболи, кўп кураш турининг армрестлинг, тош кўтариш , турникда тортилиш, арқон тортиш бўйича куч синашдилар. Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган мусобақада умумжамоа ҳисобида фархли 3-ўринни Фавкулотда вазиятлар бошқармаси жамоалари кулга киритди. 2-ўринни Давлат хавфсизлиги хизмати жамоаси ва 1-ўрин Ички ишлар бошқармаси жамоасига насиб этди. Ғолиб бўлган жамоаларга Узбекистон Республикаси Ички ишлар валирлиги "Динамо" жисмоний тарбия спорт жамияти Навоий вилояти кенгаши томонидан ғолибларига диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Чемпионат кубоги Ички ишлар бошқармаси жамоасига тақдим этилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech