12 Апрел 2021 йил 330

Навоийда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида "Стол теннис" спорт мусобақаси ўтказилди.

Ҳеч қандай соҳа мамлакатни спортчалик тез дунёга танита олмайди. Қайси соҳада ҳизмат қилишидан қатъий назар спорт билан шуғулланиш инсон саломатлиги учун катта аҳамиятга эга. Навоий шаҳрида ИИБ ҳамда "Динамо" жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгаши билан ҳамкорликда спортнинг "Стол теннис" тури бўйича ўтказилган мусобақа ходимларни жисмонан бақувват бўлишини таъминлаш билан бир қаторда руҳиятини соғломлаштириш ва дўстона муносабатларни мустаҳкамланишига замин яратди.
Чемпионат иштирокчилари яратилган имкониятдан оқилона фойдаланиб беллашувга киришдилар. Муросасиз баҳсларга сабаб бўлган мусобақада фахрли 1ва 2-ўринларни вилоят ИИБ ходимлари, 3-ўринни эса ДХХ ва ҳарбий қисм ходимлари эгаллашди. Ғолиблар "Динамо" жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан мукофотланди.
 Ўйламизки, соҳа ходимлари орасида ўтказилаётган бу каби спорт чемпионатлари келгусида ўзининг ижобий натижасини кўрсатади.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech