28 Январ 2022 йил 407

Навоийда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари Мувофиқлаштирувчи кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Навоий вилоят прокурори Бахтиёр Ахмедов ва вилоят ИИБ бошлиғи Азат Тасбаевлар раҳбарлигида прокурор-тергов ходимлари, департамент, бюро, ИИБ вилоят бошқармаларининг тергов ва суриштирув ва бошқа масъул ходимлари иштирокида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари Мувофиқлаштирувчи кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда суриштирув ва дастлабки тергов давомида мол-мулкларга тақиқ қўйиш ҳамда хатлаш, гаров эҳтиёт чорасини қўллашда мол-мулкларни қабул қилиш, сақлаш ва қайтариш амалиёти ҳамда бу борада прокурор назорати аҳволига бевосита алоқадор бўлган долзарб масалалар танқидий муҳокама қилинди ҳамда қонун ҳужжатлари талаблари тушунтирилиб, амалиётда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан зарур чора тадбирлар белгилаб олинди.

Шу билан бирга масъулларга Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиш қарорида белгиланган талаблар етказилиб, қарор ижроси устидан қатъий назорат ўрнатилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech