9 Декабр 2020 йил 480

Навоийда қувват олдиришга қўйилган қўл телефони "оёқ чиқариб" йўқолиб қолди  

 

         2020 йилнинг ноябрь ойи охирларида Навоий шаҳрида жойлашган “Осиё Гранд” кафеси ҳудудида фуқаро (Ф.И.Ш ўзгартирилган) Шаропова Шахло ўзига тегишли бўлган, нархи 2.400.000 (икки миллион тўрт юз минг) сўмлик қўл телефони йўқолганлигини пайқаб қолади.

        Кузатув камералари кўздан кечирилганда 1987 йилда туғилган Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани Ободон МФЙда яшовчи, фуқаро (Ф.И.Ш ўзгартирилган) Самандарова Салима қувват олдириш учун қўйилган “Samsung А-20” русумли уяли алоқа воситасини ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб ўғирлаб кетганлиги аниқланган.

        Мазкур ҳолат юзасидан С.Самандаровага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

             Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

Text to speech