20 Январ 2022 йил 306

Навоийда валюта ишқибозлари фаолияти тўхтатилди

Кармана тумани Сардоба ва Маликработ маҳалласида истиқомат қилувчи 62 ёшли М.Н ва 20 ёшли С.Элар муқим бирор бир иш фаолиятига эга эмас. Аммо улар пул топишнинг бошқа бир усулини ўзларига маъқул деб топишган.  Уларнинг иш жойи эса Навоий халқаро аэропорти ёнидаги автомобил бекати бўлди. Чет элдан етиб келган фуқаролар пулларини сўмга айлантириш орқали даромад ола бошлади. Қилмиши орқали мамалакат иқтисодиётига етказаётган зарарини англаб турсаларда ноқонуний фаолият билан шуғулланишда давом этди. Кўза кунда эмас кунида синади деганларидек, чет элдан келган фуқароларнинг биридан М.Н 200 рубль С.Э 300 рубль пулларини сўмга алмаштираётган вақтида вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу икки фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 170-моддаси 1-бандида кўрсатилган  ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди. С.Эга уч сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда  М.Н БҲМнинг 5 бараварида жарима жазоси тайинланди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech