16 Январ 2022 йил 685

Навоийда "Ватан ҳимоячилари куни"га бағишланган стол тенниси мусобақаси бўлиб ўтди

Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг 3-сонли буйруғига асосан 14 январь “Ватан ҳимоячилари” кунига бағишлаб Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг мустақил бошқармалари ва барча шаҳар-туман Ички ишлар бўлимлари ўртасида спортнинг “Стол тенниси” тури бўйича мусобақаси ўтказилди. Мусобақада барча таркибий ва ҳудудий бўлинмаларнинг жами 40 дан ортиқ эркак ва аёл ходим ҳамда ходималари иштирок этди. Мусобақа якунига кўра эркаклар ходимлар ўртасида 3-ўринни Бошқарма Транспорт ХТБ ходими сафдор Азиз Азимов, 2-ўринни Нурота туман ИИБ ходими катта сержант Наврўз Юлдошев, 1-ўринни Ўзбекистон Республикаси ИИВ МОМБ Навоий вилояти бўйича махсус отряди ходими капитан Бекзод Шарипов эгаллади.

Аёллар ўртасида 3-ўринни Бошқарма ТваЭККБ канцелярияси бошлиғи сафдор Амина Мавлянова, 2-ўринни Бошқарма ТваЕҚКБ катта тезкор вакили майор Нодира Есамуратова, 1-ўринни Бошқарма ТҚХБ тезкор вакили лейтенант Мохинур Каримовалар   эгаллади.

Мусобақада иштирок этганларга раҳбариятнинг эсдалик совғалари топширилди. Бошқарма ППХ ва ЖТСБ ходими катта сержант Санжар Ҳамраев энг фаол иштирокчи деб топилди.

 

 

Навоий вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech