27 Август 2022 йил 413

Навоийда "Ватанпарварлик ойлиги" тадбирлари давом этмоқда

Мамлакатимизда истиқлолимизнинг 31 йиллиги байрамини муносиб нишонлаш мақсадида ўтказилаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасидаги кўплаб тадбирлар  ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш каби мақсадларни кўзда тутган. Хусусан, Навоий давлат педагогика институтида ИИВ масъул ходими, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан навбатдаги маънавият ва маърифат дарси ҳам ватанпарлик руҳида ташкил этилди. Унда ташриф иштирокчилари сўзга чиқиб Шанхай халқаро ташкилоти ҳақида маъруза сўзлади. Сўнг мамлакатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан тадбиркорлар билан учрашувлари ҳамда эришилаётган ютуқлар тўғрисидаги ведио ролик шахсий таркиб эътиборига тақдим этилди.

 Ўқув машғулотлари шу бино қошида ташкил этилган Қатағон қурбонлари музейида давом эттирилди. Музейга ташриф чоғида Навоий Давлат педагогика институти Ёшлар масалалари бўйича проректори Хуршид Қурбонов Ватанимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги, келажак авлоднинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида мардона кураш олиб бориб азиз жонларини фидо қилган, мустабид тузуми даврида қатағон қилинган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, уларнинг фаолияти ва меросини ўрганиш ҳамда тарғиб этиш бўйича  муҳим масала эканлигини айтиб ўтди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech