Навоийда вилоят 3-сектор раҳбари Ғозғон шаҳри фуқаролари мурожаатларини тингланди
«Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла» йилида фуқаролар мурожаатларини тинглаш ва уларга амалий кўмаклашиш сектор раҳбарлари олдидаги асосий масала ҳисобланмоқда.
Хусусан, вилоят 3-сетор раҳбарининг Ғозғон шаҳри фуқаролари билан учрашуви ҳам уларнинг мурожаатларига асосланди. Сайёр қабулда фуқаролар томонидан ишга жойлаштириш, кредит маблағларини олиш ва бошқа бир қатор йўналишларда мурожаатлар қабул қилиниб, назоратга олинди. Мурожаатлар атрофлича ўрганилиб ижобий ечимини таъминлаш бўйича корхона-ташкилот масъуллари, шаҳар сектор раҳбарларига, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари масъул ходимлари ва мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Учрашув якунида сектор раҳбари фуқаро А.Тўймуродованинг мурожаатига асосан “Баҳорикор” кўпригининг ҳолати билан танишди ва таъмирлаш юзасидан чора-тадбирлар бошлаб юборилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати