8 Июл 2022 йил 481

Навоийда вилоят 3-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули Хатирчи туманининг олис ҳудудларида ташкил этилди

Ислоҳатлар даврида халқ билан бир тану бир жон бўлиш, унинг дарду ташвишини тинглаш, муаммоларига ечим топиш, аҳолини ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлаш муҳим масала ҳисобланмоқда. Бинобарин, юртимизда амалга оширилаётган ҳар бир лойиҳалар замирида ҳам халқ манфаати мужассамдир. Мамлакатимиз бўйлаб раҳбар ходимларнинг халқ билан учрашувлари ҳам айни мақсадга йўғрилиган.
Хусусан Навоий вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбарининг ҳудудлардаги сайёр қабуллари олис маҳаллаларни ҳам қамраб олган. Чунончи, Хатирчи тумани “Ангидон” ва “Олтинсой” маҳалла фуқаролари билан ўтказилган учрашувда 50дан ортиқ мурожаатлар тингланди. Мурожаатларнинг аксарияти серқатнов ички йўллар таъмири, ичимлик суви, электр энергиясидаги узилишлар, мактабгача таълимни такомиллаштириш, имтиёзли кредит олиш ҳамда бандлик масалалари бўлди. Учрашув кунининг ўзидаёқ маҳалла ички кўчасига шағалтош ётқизилди. Маҳалланинг ҳунарли, аммо ишсиз аёллари яқинда сектор ташаббуси билан ташкил этилган тикувхонага  ишга қабул қилинди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech