31 Январ 2022 йил 428

Навоийда вилоят 3-сектори ташаббуси билан хатирчилик фуқаролар мурожаатлари ижобий ҳал этилмоқда

Мамлакатимиз ҳар соҳада юксак тараққий этаётган бир даврда, ҳудудларда мавжуд муаммо ва камчиликларни батафсил ўрганиш ҳамда ўз ўрнида бартараф этиш давлат сиёсатидаги устувор вазифалардан бири бўлмоқда. Бугунги кун раҳбарлари зиммасидаги энг асосий талаб ҳам аҳоли турмуш-шароитини яхшилашга кўмаклашишдир.

Ана шундай умуминсоний амалларга йўғрилган ишлар Хатирчи туманида ҳам жадал суръатларда олиб борилмоқда. 3-сектор раҳбари ташаббуси билан халқ билан учрашувлар, вилоят ИИБ бошлиғининг сайёр қабуллари ташкиллаштирилиб  фуқароларнинг ечимталаб муаммолари ўрганилаётгани сир эмас. Ҳозирда ана шу муаммолар ечими мазкур ҳудудда амалга оширилаётган ишларда ўз аксини топган.

Хусусан, “Оқ олтин” маҳалласида фуқаролари мурожаатига биноан юқори кучланишга бардош берувчи трансформатор ўрнатиб берилди. Мирзо Улуғбек ҳамда Кориз Араб маҳаллаларида жами 5 километр масофадаги йўллар шағаллаштирилди.  Худди шундай йўллар таъмири Жалойир, Фидокор ва Галабек маҳаллаларида амалга оширилиши режалаштирилган. Сектор мутасаддилари томонидан туман фуқароларининг турмуш тарзини яхшилаш ҳамда муамоларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech