24 Ноябр 2022 йил 359

Навоийда вилоят ИИБ ҳамда Прокуратураси томонидан жиноятчиликни олдини олишга қаратилган ишлар таҳлил қилинди

Навоий вилояти ҳудудида мулкий турдаги жиноятларни олдини олиш, йўл-транспорт ҳодисалари сабабларини бартараф этиш ҳамда аҳоли мол-мулкини ишончли қўриқланишини таъминлаш мақсадида ҳар бир шаҳар ва туманларнинг ўз хусусиятларидан келиб чиқиб, алоҳида-алоҳида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Мазкур дастурлар вилоят ва жойлардаги ҳокимлик, Прокуратура, ИИБ ва МГ раҳбарлари томонидан тасдиқланиб ижрога қаратилди. Вилоятнинг креминоген вазияти таҳлилига бағишланган бу галги йиғилишда, дастур бандларига бирма-бир тўхталиб, амалга оширилган ишлар, якуний натижалар ҳисоботи ўқиб эшиттирилди. Унга кўра маълум турдаги жиноятларни ошиб кетиши сабаблари, уларни содир этилишига имкон берган шарт-шароитлари вилоятнинг 11 та шаҳар ва туманлари кесимида чуқур таҳлил қилинди.
Таҳлиллардан келиб чиқиб, мазкур жиноятларни олдини олиш ҳамда профилактикасини амалга ошириш мақсадида аниқ топшириқлар белгиланди.

 

 

Навоий  вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech