16 Июн 2023 йил 309

Навоийда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари ёшлар муаммоларини ўрганди

Бугун жамиятимизда ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ёки жиноятчиликни олдини олишда аввало ёшлар тарбиясига уларни таълим олиши ҳамда муаммоларини ўрганишга эътибор қаратилмоқда. Чунки ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ҳамда унинг оқибатида келиб чиқадиган жиноятлар эътиборсизлик, ишсизлик ҳамда бекорчиликдан келиб чиқади. Бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шарипов ёшлар билан мулоқотда айнан уларнинг бандлигини таъминлаш, муаммоларини тезкорлик билан ҳал этишга эътибор қаратди. Видео мулоқот шаклида ташкил этилган учрашувда олис Нурота, Хатирчи, Қизилтепа ҳамда Навбаҳор туманларида истиқомат қилиб келаётган ечим талаб муаммоси мавжуд ёшлар иштирок этди. Таъкидлаш ўринлики, шу куни ўнлаб ёшларнинг ишсизлик билан боғлиқ муаммолари бартараф этилиб, доимий даромад манбайига эга бўлишди. Шунингдек, тадбиркорлик қилиш истагидаги 5 нафар ёшларга имтиёзли кредит ажратишда кўмак берилди. Бундан ташқари 3 нафар ёшлар соғлигини тиклаш учун тиббиёт муассасаларига жўнатилди. Мухтасар айтганда, бу каби хайрли ишлар негизида инсон омили мавжудлиги, ёшларга қаратилаётган эътибор ҳамда ғамхўрликнинг узвий давоми эканини билишимиз мумкин.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech