5 Сентябр 2022 йил 414

Навоийда вилоят ИИБ бошлиғи ўқувчиларни янги ўқув йили билан қутлади

Янги ўқув йили бошлангани муносабати билан вилоят ИИБ бошлиғи Навоий шаҳрида жойлашган 8-умумтаълим мактабига ташриф буюрди.  Ўқув йилининг илк дарси мустақиллик соатида ўқувчиларга истиқлол шарофати билан ёшларга яратилган имкониятлар ҳақида сўзлади. Эндигина мактаб остонасига қадам қўйган болажонларга эса эсдалик совғалари топширилди. Тадбирда сўзга чиққанлар Мустақил Ўзбекистоннинг буюк келажаги учун камарбаста фидоий инсон бўлишлари, бунинг учун барча имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech