10 Феврал 2022 йил 290

Навоийда вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ Кинология хизмати ФМБ кинолог ходимлари томонидан тарғибот тадбири ўтказилди

Навоий вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Кинология хизмати ФМБ кинолог ходимлари жойларда тарғибот тадбирларини ўтказмоқда. Соҳа ходимларининг навбатдаги тарғибот тадбири Қизилтепа тумани “Гулбоғ” маҳалласидаги 2-сонли мактаб ўқувчилари иштирокида бўлди. “Из-қидирув”, “Гиёҳвандлик моддаларини аниқлаш”  номли тадбирларни хизмат итлари билан аъло даражада бажарилиб ўқувчи-ёшларда катта таассурот қолдиришди. Хизмат итлари чиқишлари, билан бирга хизматда фойдаланиб келинаётган техника ва қурол-аслаҳалари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.Шунингдек, болалар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис кинологлардан жавоб олишди. Ўқувчи ёшларда Ватанга муҳаббат туйғусини уйғотиш, улар қалбида ватанпарварлик руҳини шакллантириш мақсадида ташкил этилган мазкур учрашув давомида гиёхванд моддаларни қонунга хилоф равишда етиштирилиши, ноқонуний йўллар орқали олиб ўтилиши ҳамда ёшлар орасида психотроп моддаларни тарқатиш билан шуғулланувчи уюшган гуруҳларларга нисбатан қонунда қатъий жазо белгилангани  ҳақида тўшунтириб ўтилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech