31 Март 2023 йил 398

Навоийда вилоят ИИБ Ташкилий бўлинма ходимлари учун ўқув машғулоти ташкил этилди

    Ходимларни билим савиясини ошириш, касбий маҳоратини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган ўқув машғулотида вилоят ички ишлар органларининг Ташкилий бўлинма бошлиқлари, мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи инспекторлари, канцелярия ходимлари иштирок этишди.

Шу ўринда, муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан ички ишлар органлари ролини янада ошириш, ушбу соҳани “Халқ манфаатлари” учун хизмат қиладиган профессионал тузилмага айлантиришга қаратилган қатор ислоҳотлар олиб борилаётганлигини айтиб ўтиш жоиз. Давлатимиз раҳбарининг бундай эътибори, бугунги ўқув машғулотида иштирок этган барча раҳбарлар ва ходимлар ўз вазифаларини тўлақонли ва виждонан бажаришини тақозо этмоқда.

Дастлаб, ўқув машғулотларга жалб этилган ходимлар билан саф кўриги ўтказилиб, сафда туриш ва юриш қоидалари кўздан кечирилди. Шунданг сўнг, ўқув дастури режасига асосан хизмат интизомига  қатъий риоя қилиш, ходимлар томонидан содир этилаётган қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича тушунчалар берилди. Ўқув дастури режасига мувофиқ ҳар бир йўналиш бўйича ходимларга бошқарманинг масъул ходимлари томонидан амалий ва назарий тушунчалар берилди. Ўқув машғулотлари якунида Бошқарма Ташкилий бошқарма бошлиғи ҳузурида ҳисобот йиғилиши ўтказилиб, унда Ташкилий бўлинмалар таркибидаги барча тузилмалар фаолиятида йўл қўйилган хато-камчиликлар таҳлил этилди, сусткашликка йўл қўйган ходимлар  огоҳлантирилди, камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ  топшириқлар берилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

Text to speech