14 Сентябр 2022 йил
595
Навоийда вилоят Прокуратураси масъуллари ҳамда ИИБ ҳамкорлигида йиғилиш бўлиб ўтди
Бугун фуқаролар мурожаатларини тез ва сифатли кўриб чиқиш, муаммоларини ўз жойида бартараф этиш муҳим долзарб вазифалардан биридир. Айни мақсадда Навоий вилояти прокуратураси ҳамда ИИБ ҳамкорлигида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан мурожаатларни белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши, аҳолига ўз вақтдида асослантирилган жавоб қайтарилиши шу билан бирга маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича келиб тушган мурожаатларга алоҳида масъулят билан ёндашиш, ҳар бир мурожаат ортида инсон омили борлигини назарда тутган ҳолда ишни ташкил этиш юзасидан мулоҳза ва таклифлар тингланди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати