18 Сентябр 2023 йил 493

Навоийда вилоят ҳокими профилактика инспекторлари билан учрашди

Бугун профилактика инспекторлари маҳалла бешлиги таркибида жиноятларни барвақт олдини олиш,  ҳудудлар тинчлиги ва ободлигини таъминлашда самарали хизмат қилиб келмоқда. Маҳалла аҳли билан елкама-елка туриб ҳар бир фуқарони оиласи, иш фаолияти, ютуғию камчилиги ва муаммоларини ўрганиб ижобий ечим топишда муносиб ҳисса қўшмоқда. Бундан мақсад эса ягона – тинчлик ва осойишталикни сақлаш, маҳалла, шаҳар ва юрт таянчига айланиш. Сир эмас бугун профилактика инспекторларини аҳолининг ишонган яқин ёрдамчисига айлантириш, қолаверса жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш йўлидаги илк қадамларни маҳалладан бошлашда ташаббус кўрсатишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда соҳа вакиллари учун қулай имкониятлар ҳамда  зарур шарт-шароитларлар яратилиб моддий-техник баъза мустаҳкамланиб бормоқда. Навоий вилояти ҳокимининг профилактика инспекторлари билан учрашувида ҳам “маҳаллабай”, “фуқаробай” ишлаш тизимининг сарҳисоби бўйича суҳбатлашилди. Бунга кўра маҳаллаларда профилактика инспекторларининг олиб борган тарғибот-ташвиқот тадбирлари натижасида жиноятчилик камайган ҳудудлар ва аксинча жиноят ва ҳуқуқбузарликлар кўрсаткичи ошган маҳаллалардаги вазият таҳлил этилди.

Учрашув чоғида профилактика инспекторларига халқни рози қилиш, осойишталикни сақлаш ҳамда фуқаро ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида манзилли топшириқлар берилди ва бир қатор вазифалар юклатилди. Тадбир якунида хизматига масъулият билан ёндашган ва ижобий кўрсаткичлар билан намуна бўлаётган ходимлар ҳоким томонидан мукофотланди. Шунингдек, профилактика инспекторларини рағбатлантириш мақсадида йил якуни кўрсаткичлари бўйича энг яхши профилактика инспекторлари хонадон ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши айтиб ўтилди.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати
 

Text to speech