25 Май 2022 йил 256

Навоийда вояга етмаган ва уюшмаган ёшлар ҳарбий қисм ватанпарварлик лагерида бўлди

Зарафшон шаҳар ИИБ ҲПБ ходимлари, Мудофаа ва Халқ таълими бўлимлари билан ҳамкорликда вояга етмаганлар ва уюшмаган ёшлар учун ИИВ Қоровул қўшинлари 7551 ҳарбий қисмда ватанпарлик лагери ташкил этилди. Ҳарбий қисмда намойиш этилган қурол-яроғ кўргазмаси ҳамда дала лагери билан яқиндан танишганларнинг таассуротлари бир олам. Айниқса йигитларнинг ҳарбий бўлишга бўлган истаги кўзидан билиниб турарди.   Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг она Ватан олдидаги бурчларини англаб етиши мақсадида ташкил этилган ушбу тадбир иштирокчилари аскар ҳаётининг бир куни билан танишиш баробарида аскарларнинг ўқув машғулотларида ҳам иштирок этишди.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech