Навоийда вояга етмаганлар масалалари бўйича тадбирлар ташкил этилмоқда
Навоий вилояти Навбаҳор туманида ИИБ ҲПБ ходимлари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қаратилган бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Тумандаги умумтаълим мактабларида “Давомат” ва “Тиғ” тадбирлари ўтказилмокда. Бундан асосий мақсад ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиши, вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этишларини олдини олишдан иборат.
Мазкур тадбир давомида Навбахор тумани касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ўзаро жанжаллашганлиги бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди, туман ҳокимлиги ва вояга етмаганлар масалалари бўйича комиссияда ота-оналар ва ҳамкор ташкилотлар ўртасида муҳокама қилиниб, ҳуқуқбузарлик содир этган вояга етмаганлар профилактик ҳисобга олинди.
Муҳокама жараёнида Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 47-моддаси 1-қисмига асосан расмийлаштирилган 10 та вояга етмаганларнинг содир этган хатти-ҳаракатлари комиссияда танқидий муҳокама қилиниб, ота-оналарига нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати