14 Апрел 2021 йил 318

Навоийда волейбол бўйича Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги бўлиб ўтди

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунидаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли фармони, Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 10 декабрь кунидаги календар режаси, Ички ишлар вазирлиги тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора–тадбирлар дастури ҳамда бошқарманинг йиллик режаси банди ижросини таъминлаш, шунингдек, ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини янада ошириш,спорт турларини оммалаштириш ҳамда уларнингсоғлиғини мустаҳкамлаш Навоий вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг “Волейбол” турини кенг тарғиб қилиш мақсадида мусобоқа бўлиб ўтди. Унда шаҳар туман ИИБ лари ҳамда Бошқарма соҳавий хизматларидан иборат 12 та жамоа ўзаро куч синашишди. муросасиз ўтган баҳсларда фахрли учинчи ўринни 11-сон ЖИЕК жамоаси иккинчи ўринни вилоят ИИБ жамоаси ҳамда фахрли биринчи ўринни Қизилтепа тумани Ички ишлар бўлими жамоаси қўлга киритди.
 “Бугунги мусобоқа ходимларимиз ўртасида нафақат соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда, балки, улар орасида дўстона муносабатни шакллантиришда ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Йил давомида белгиланган режа асосида ходимлар ўртасида волейбол, стол тенниси, футбол ҳамда спортнинг бошқа турлари бўйича қатор мусобоқалар ташкил этилиши белгиланган. Шуниси аҳамиятлики, ташкил этилган мусобоқада ёш ходимлар билан бир қаторда узоқ йиллик меҳнат фаолиятига эга устоз ходимлар ҳам фаол иштирок этишмоқда. Ишонамизки, мазкур беллашувлар ходимларнинг руҳий жиҳатдан чиниқишига замин яратади.” - дейди, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник З.Хўжанов. 

 Ғолиблар Бошқарма бошлиғининг дипломи ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

            Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech