7 Феврал 2023 йил 336

Навоийда Зарафшон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан тарғибот тадбири ташкил этилди

     Навоий вилояти Зарафшон шаҳар ИИБ жиноят қидирув ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси  бўлинмаси ходимлари  2 сонли умумтаълим мактабида тарғибот тадбири ташкил этди.  “Гиёҳвандликка қарши курашамиз”  мавзусидаги тадбирда заҳриқотил савдоси ва истеъмолининг жамиятга етказаётган зарари ҳамда бунинг ортидан содир этилаётган жиноятлар таҳлил этилди. Шунингдек, ўқувчиларга огоҳликка чақирувчи видеолавҳа намойиш этилди. Вояга етмаган болалар ўртасида бу каби тадбирларни ташкил этиш  гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятчиликка қарши курашишда ҳамда ёшларни огоҳликка чақиришда муҳим аҳамият касб этади.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech