19 Апрел 2023 йил 794

Навоийда зарафшонлик 17 ёшли йигит қалбаки пуллар ишлаб чиқарганликда гумонланди

Миллий валютамизни қалбакилаштириш, муомилага киритиш  қонуний жавобгарликни келтириб чиқариши барчамизга маълум. Аммо шундай инсонлар борки, била туриб ҳам ноқонуний ҳатти ҳаракатларни содир этишдан таб тортмайдилар. Қизиқувчанлик ёки ёшлик сабабми  зарафшонлик 17 ёшли йигитча ҳам эгри йўлда эканлигини билсада қалбаки пулларни ишлаб чиқаришни мақсад қилди ва уни уддалади ҳам.  Аммо бу пуллар унинг эҳтиёжларига бир неча кунгина яради, холос. Боиси синчков сотувчилардан бири буни сезиб қолиб ички ишлар бўлимига мурожаат қилди. Тезкор қидирув натижасида қалбаки пуллар билан савдо қилган йигит қўлга олинди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176 моддаси 1 ва 2- қисми ҳамда 25-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech