19 Октябр 2022 йил 459

Навоийда зарафшонлик ёш йигитлар спиртли ичимлик таъсирида безорилик қилишди

Инсон ақл-у ҳушидан кетказадиган, сарҳушт қилувчи моддалар истеъмоли табиийки инсонни эгри йўлга бошлайди. Жумладан спиртли ичимликлар ҳам. Зарафшон шаҳрида истиқомат қилувчи ёш йигитлар ярим тунгача спиртли ичимлик истеъмол қилиб  кўча сайрини мақсад қилишди. Шу тобда бекат ёнида турган машина ва унинг ҳайдовчисига кўзи тушиб шаҳар бўйлаб бизни олиб юрасан, дея шарт қўйди. 20ёшли ҳайдовчи уларнинг шартига рози бўлмади. Сўнг икки улфатбоз, ҳайдовчи йигитни дўппослаб унга тан жароҳати етказди. Хуморидан чиқмаган шекилли йўлида давом этди ва яна бир танишини чақиртириб эски келишмовчиликларни эслабуни ҳам юз соҳаларига уриб тан жароҳати етказди.

Кўчада юриш туриш қоидаларини бузиб, кўнгилларига келганини қилиш жавобсиз қолмайди , албатта. Ёш бўлишига қарамай маишатнинг йўлини танлаган шоввозларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-ва 3- қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech