Навоийда “Зарбдор ойлиги”да ўтказилаётган тадбирлар натижасида “Марихуана” олди-сотдиси билан шуғулланувчи йигит қўлга олинди
Жамиятимизда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар орасида гиёҳванд моддалари олди-сотдиси билан боғлиқ ҳолатлар ҳам учраб турибди. Таассуфки, иллат қурбонига айланиб, йўлдан адашган баъзи инсонлар тақдири ҳали-ҳануз кўпчиликни бефарқ қолдирмоқда.
Нопок луқма ортидан мўмай даромад топиш илинжида бўлганлардан бири, 1979 йилда туғилган, Қизилтепа тумани “Оқсоч” МФЙда яшовчи фуқаро Ҳ.Қ. таниши А.Н. исмли шахсга гиёҳвандлик моддасини 190 минг сўм пул эвазига сотаётган вақтда қўлга олинди. ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу оғирлиги 1,29 грамм бўлган модда “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ҳ.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати