23 Ноябр 2022 йил 345

Навоийда “Жамоатчилик электрон кузатув назорат маскани” фаолияти йўлга қўйилди

Навоий вилояти ИИБ ЖХХ бошлиғи У.Ҳ.Адизов томонидан вилоятдаги барча маҳаллаларни криминоген вазиятидан келиб чиқиб, жиноятлар содир этилишини олдини олиш, профилактик тадбирларни ташкил этиш мақсадида, “Жамоатчилик электрон кузатув назорат маскани” фаолияти йўлга қўйилганлиги тўғрисида вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ, ЙХҲБ, шаҳар-туман ИИБ ЖХХ ва ҲПБ бошлиқлари иштирокида амалий машғулот ўтказилди. Шунингдек, ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш мақсадида кўча ва жамоат жойларида ўрнатилган маҳаллалар кириш чиқишини кузатиб турадиган “Жамоатчилик электрон назорат кузатув маскани”га энг сўнгги русумдаги камералар ўрнатилиши, киши юз қиёфасини ҳамда автомашина рақамларини қайд этишга мўлжалланган камераларнинг бугунги кундаги фаолияти, эндиликда маҳалла аҳолиси учун янада хавфсиз муҳит яратилаётганлиги, рақамлар энди жамоатчилик вакили томонидан китобларга эмас, электрон тартибда қайд этилиши, унинг қулайликлари таъкидлаб ўтилди. Маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда манзилли ишлаш бўйича криминоген вазиятни чуқур таҳлил қилиш, жиноятларнинг содир этилишига таъсир қилаётган омилларни аниқлаш, мавжуд куч ва воситаларни самарали тақсимлаш, ҳудудлар кесимида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида сифат жиҳатдан янги инновацион рақамли технологиялар имкониятидан кенг фойдаланиш лозимлиги ҳар бир ходим диққат эътиборига етказилди. Шунингдек, мазкур “Жамоатчилик электрон назорат кузатув маскани”даги камералар ҳудуд профилактика инспектори хизмат хонасига интеграция қилинганлиги таъкидлаб ўтилди.

Кармана туманининг Уйрот маҳалласида яшовчи қўлида ҳунари бор, косибчилик билан шуғулланиб юрган Ҳикматов Ўлмасга ўз яшаш манзили яқинидаги электрон кузатув масканидан косибчилик қилиши учун шарт-шароитлар яратиб берилди. Кармана туманининг Уйрот маҳалласидаги ушбу электрон кузатув маскани атрофидаги анчадан бери қаровсиз турган дала майдонига ходимлар саъй-ҳаракати билан яшил макон умумиллий лойиҳаси доирасида ҳашар йўли билан 200 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, бу ерда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech