27 Март 2021 йил 365

Навоийда ЖИЭК ходимлари иштирокида психологик тренинг ўтказилди.

 Навоий шаҳар Ёшлар марказида 11 сон жазони ижро этиш калонияси ходимлари иштирокида “Жазони ижро этиш муассаларида жазо муддатини ўтаётган шахслар билан боғлиқ низоли вазиятларни бошқариш” мавзусида психологик тренинг ўтказилди. Машғулот аввалида Навоий давлат педагогика институтининг малакали ўқитувчилари сўзга чиқиб ходимлар билан хизмат вазифаларини бажариш жараёнида юзага келадиган муаммоли вазиятлар ва уларни бартараф этиш йўллари хусусида эркин суҳбатлашдилар. Шундан сўнг психолог ўз назариялари билан жамоани бирлаштирди, “Ақлий ҳужум” психологик йўли орқали ходимларнинг қай даражада вазиятдан чиқиши ҳамда ўзига ишончини текшириб кўрди. Жазо муддатини ўтаётган шахслар билан рўй берган ва рўй бериши мумкин бўлган яъни кисқа ва шиддат билан кечадиган руҳий жараёнлар таҳлил қилиниб, суҳбатдошига ёхуд низо сабабчиларига қандай психологик таъсир ўтказиш мумкинлиги мисоллар билан кўрсатиб берилди. Тренинг сўнгида барча ходимлар иштирокида қизиқарли психологик тест ўтказилди. Содда ва оддий кўринган саволлардан тузилган бўлсада, иштирокчиларни мантиқий фикрлашга ундайдиган психологик саволларга жавоб берар экан, ҳар бир ходим ўз характерини таҳлил қилиб келажаги учун керакли ва зарур йўналишларини белгилаб олди. Ходимлар иштирокида ўтказилган бу каби психологик тренинглар улар фаолиятига ижобий таъсир этибгина қолмай, руҳиятида бирмунча осойишталикни таминлашга ёрдам беради деган умиддамиз.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech