23 Май 2022 йил 350

Навоийда жиноят содир этган хотин-қизлар билан соҳабай ишлаш тизими орқали амалга оширилаётган тадбирлар

Вилоят ҳудудида хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятларнинг соҳалар кесимидаги таҳлили ва уларнинг содир этилиш сабаблари муҳокамаси ҳамда келгусида содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни соҳабай ишлаш орқали барвақт олдини олиш бўйича вилоятда мавжуд ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Жумладан, Кармана тумани марказий шифохонасида ҳамшира ва патранажлар билан биргаликда соғлиқни сақлаш ходимлари томонидан содир этилаётган жиноятлар ва уларни олдини олиш борасида "Аёллар жиноятига ўрин йўқ" мавзусида тадбир ўтказилди.
Мазкур тарғибот тадбири давомида аёллар томонидан содир этилган айрим турдаги жиноятлар таҳлили акс этган видеоролик йиғилганларга намойиш этилди. Тадбир сўнгида иштирокчиларга жиноятчиликни олдини олишга қаратилган буклетлар тарқатилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech