25 Май 2022 йил 281

Навоийда жиноятчиликни жиловлашнинг соҳабай ишлаш тизими бўйича тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБнинг чора-тадбирлар режасига асосан "Аёллар жиноятига ўрин йўқ" мавзусида ўтказилган навбатдаги тарғибот тадбири вилоят Мактабгача таълим бошқармасида ўтказилди. Унда Мактабгача таълим бошқармаси, шаҳар Мактабгача таълим бўлими ходимлари иштирок этишди.  Тадбирда  ҳозирги кунда аёллар томонидан содир этилаётган жиноятлар, унинг фарзандлар тарбиясига таъсири, оқибатда етказилаётган моддий зарар, фирибгарларга алданиб қолмаслик каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида сўз борди.

 Мазкур тарғиботда давомида аёллар томонидан содир этилган айрим турдаги жиноятлар таҳлили акс этган видеоролик йиғилганларга намойиш этилди.Шунингдек, иштирокчиларга жиноятчиликни олдини олишга қаратилган буклетлар тарқатилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech