31 Июл 2023 йил 444

Навоийда жиноятларни жиловлаш мақсадида тунги кенгайтирилган профилактик тадбирлар ташкил этилди

Навоий вилояти ИИБ, Навоий вилояти Прокурактураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Навоий шаҳар ҳудудида,
жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорлдикда профилактик тадбирлар ташкил этилди. Жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш шунингдек, содир этилган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш мақсадида, бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальонининг патрулликка хизматга жалб этилган ходимларига, Патруль–пост хизмати саф бўлинмаларининг кўча ва жамоат жойларида жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш,  фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ҳамда шахсий хавфсизликни таъминлаган ҳолда хизмат олиб бориш юзасидан хизмат олди йўриқнома берилди.

     Ҳар бир босқичга хизматга жалб этилган ходимларга республика миқиёсида содир бўлаётган салбий ҳолатлар етказилиши таъминлаб борилди. Кўча ва жамоат жойларида шубҳа уйғотганлиги ва ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун фуқаролар ички ишлар органларига олиб келиниб, шахсларига аниқлик киритилиб, белгиланган тартибда қонуний чора кўрилди.

  Тунги вақтда қаровсиз юрган вояга етмаганлар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига ҳамда мастлик ҳолатида бўлган  фуқаролар Навоий шаҳар Наркология диспансерларига ётқизилди. Кўча ва жамоат жойларида бемаксад юрган, яшаш жойига эга бўлмаган шахслар аниқланиб реабилитация марказларига жойлаштирилди. Нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида буклет ва флаерлар тарқатилди. Шунингдек, жиноятчиликни олдини олиш мақсадида худудлардаги
кафе-бар,  дорихона  ва  савдо дўконлари эгалари  билан профилактик суҳбат  ўтказилди. Мазкур жойларда ўғирлик  жиноятларини  олдини  олиш мақсадида Миллий гвардия қўриқлаш хизмати пультига уланиш,  видеокузатув камералари  афзалликлари    ва   ўрнатиш   чораларини  кўришларитўғрисида тушунтириш ишлари амалга оширилди.

Идоравий қоровуллик бўлинмаларида хизмат олиб бораётган объект қоровулларининг хизмат фаолияти ўрганилиб, кўча ва жамоат жойларида маст   ҳолда   ётган   фуқаролар  тиббий   ёрдам    кўрсатиш    марказларига ётқизилди.

Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальони ходимлари томонидан ”Хавфсиз тун” тадбири давомида хизмат йўналишларида мавжуд бўлган фуқароларнинг қаровсиз қолдирилган шахсий буюмлари жумладан болалар аравачаси, велосипедлар ҳамда очиқ ҳолда ташлаб кетилган автомашиналар аниқланди, уларни эгаларига топириш чоралари кўрилди.



Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech