29 Январ 2022 йил 302

Навоийда жойлашган 7259 ҳарбий қисм муддатли ҳарбий хизматчилари учун тест синови ташкил этилди

Оилада ўғил бола дунёга келдими ота-онаси қалқоним, юртимиз  посбони  туғилди деб хурсандчилик қилишади. Сабабики, қадимдан эр кишини Ватан ҳимоясига бел боғлаши унинг йигитлик бурчи ҳисобланади.  Хусусан, Навоий вилоятида жойлашган 7259 ҳарбий қисмнинг 75 нафар муддатли ҳарбий хизматчилари жисмонан бақувват бўлиш билан бирга юксак билимли, малакали мутахассис бўлиш тарафдори.  Яқинда ҳарбий қисмда бўлиб ўтган тест синовлари ҳам уларни олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имкониятини беради. Аскарлар ҳарбий қисмда олган билимларини ишга солиб тавсияномани қўлга киритса марра уларники. Шу сабабли улар тест топширишга масъулият билан ёндашишди. Шунингдек, тест синовлари шаффоф ҳамда карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech