9 Январ 2022 йил 372

Навоийдаги маҳаллаларда тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Навоийда жамоат хавфсизлиги ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

 Маҳалла – Ватан ичра кичик Ватан бўлиб, ёшлар тарбияни оила ҳамоҳанглигида маҳалладан ўрганади. Унинг ободлиги юрт ободлигига йўл очади. Хавфсизлиги эса ватанимизнинг тинч ва осойишта бўлишини мустаҳкамлайди. Шу боис, фуқаролар тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

  2022 йилнинг 8 январ куни Навоий шаҳридаги Ҳосил дала ҳовлилар жамияти ҳудудида жамоат хавфсизлиги ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий муаммоларини ўрганиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида, мавжуд дала ҳовлилар, фуқаролар хонадонлари ва савдо дўконларида бўлиб, профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

  Ушбу дала ҳовлиларда яшовчи фуқаролар билан ўтказилган суҳбат давомида аниқланган, ижтимоий масалалар билан боғлиқ муаммолар ва таклифлар ёзиб олиниб, секторлар фаолиятини ўрганиш гуруҳига тақдим этилди.

     Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор психологлар томонидан таълим муассасаларидан бўш қолган ва қишки таътилни ўтказаётган вояга етмаган ўсмирларнинг қаровсизлиги ва назорацизлигини олдини олиш мақсадида ота-оналари иштирокида суҳбатлар ўтказилди.

    Шунингдек, ўрганишлар давомида профилактик ҳисобда ва пробация ҳисобида турувчи шахслар билан профилатика инспектори ва бошқа соҳавий хизмат ходимлари томонидан қайта жиноят содир этмаслик тўғрисида якка тартибдаги профилактик суҳбат ўтказилди.

     Мазкур тадбир давомида айрим низоли оилаларнинг келишмовчилик сабаблари ўрганилиб, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёлларга ҳимоя ордерлари расмийлаштирилиб, оилалар яраштиришга эришилди.

Ички ишлар органлари ходимларининг асосий мақсади – жиноят ва ҳуқуқбузарликларни эрта аниқлаб, халқимиз тинчлиги ва осойишталиги ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлашдан иборатдир. Зеро, инсон бахти-оилада, ватан осойишталиги-маҳаллададир.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

Text to speech