7 Сентябр 2022 йил 298

Навоийга ишлаш учун келган фуқаро фирибгарлик устида қўлга тушди

Халқимизда яхши отга бир қамчи деган мақол бежизга айтилмаган. Негаки билмай туриб хато қилган инсонга бир марта берилган танбеҳ ёки жазонинг ўзи кифоя. Бухоро вилояти Ғиждувон туманидан Қизилтепа туманига ишлаш учун келган И.Б ғишт заводига жойлашади. Қисқа муддатда завод раҳбарининг ишончига киришга улгурган И.Б яна эски ҳунарининг хумори тутиб пайт пойлай бошлади. У одатда ғишт заводи директорининг телефонидан тез-тез уйига телефон қилиб турарди. Кунларнинг бирида эса телефондан фойдаланиш баҳонасида уни ўғирлаб қочиб кетди. Афсуски, унинг бошқаларга нисбатан фириб бериши биринчи марта эмасди. Мазкур ҳолат юзасидан И.Бга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech