Навоийга ташриф буюрган ИИВ Академияси вакили ўрганишларини Нурота туманида давом эттирди
Худудларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хвфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўйича ички ишлар органларига методик ёрдам кўрсатиш, амалиёт ходимларининг билим ва касбий куникмаларни ошириш, шунингдек, ИИВ академия битирувчиларининг фаолиятини мониторинг қилиш орқали таълим-тарбия жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида Ички ишлар органлари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ходими подполковник Р.Х.Душанов томонидан Навоий вилоятида ўрганиш ишлари бошланди. Жумладан Навоий вилояти Нурота тумани ички ишлар бўлимига қарашли қизил тоифага тушган махаллаларнинг фаолияти ўрганиб чиқилди. Нурота туманидаги “Алишер Навоий” МФЙ, “Оқ мачит” МФЙ, “Ибн Сино” МФЙ, “Тинчлик” МФЙ, “Сентоб” МФЙ ва “Орасой” МФЙлар қизил тоифага кирган махалларда фаолият юритиб келаётган профилактика инспекторлари билан содир этилган жиноятларнинг сабаб ва шароитлари ўрганилиб таҳлил қилинди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати