23 Декабр 2022 йил 258

Навоийга ташриф буюрган республика ишчи гуруҳи Хатирчи туман 3-сектор маҳаллаларида ўрганишлар олиб борди

 Аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш, мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини ошириш, имкониятлардан кенгроқ фойдаланиш долзарб масалалардан бирига айланмоқда. Дарҳақиқат, ушбу жараёнларда аҳолининг барча қатламларини дарду-ташвишлари билан яшаш ва ишлаш бугунги кун раҳбарининг асосий вазифаси ҳисобланади. Яқинда Навоий вилоятига ташриф буюрган Президент админстрацияси, Вазирлар маҳкамаси ҳамда ИИВ вакилларидан иборат ишчи гуруҳ  ўрганишлари Хатирчи туманидан бошланди. Дастлаб туманнинг 3-сектор фаолияти билан яқиндан танишди. Ташриф давомида улар томонидан самарали ишлар амалга оширилди. Амир Темур, Қўрғонча, Бунёдкор ҳамда  Фаровон маҳаллаларида бўлиб фуқаролар билан учрашди. Мурожаат ва муаммолари бўйича суҳбатлашдилар. Жумладан, шу куннинг ўзида 14 нафар фуқаролар мурожаатларига кўра имтиёзли кредит  ажратилди.

Қўрғонча МФЙда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож Муҳаммад Райимов хонадони учун эшик, дераза ромлар ҳамда том учун қўрилиш ашёлари берилиб, таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.  Кичик тадбиркорлик билан шуғулланиш учун Фаровонлик Ойгул Актамаовага тикув машинаси ҳамда Озода Худойбердиевага инкубатор ускунаси субсидия асосида тақдим этилди. Шунингдек Фаровон маҳалласида 11 та хонадон таъмирланди ва шу маҳалладаги 1-гуруҳ ногирони Дилфуза Бўриевага  ногиронлик аравачаси берилди.

 Халқ билан учрашув раҳбарлар фаолиятида аллақачон анъанага айланиб улгурган ва бу жараёнда кўплаб ватандошларимизнинг муаммолари ечим топаётгани сир эмас. Албатта бундай хайрли ишлар халқимизни оқибатли, ҳамжиҳат бўлиб турмуш кечиришларида муҳим аҳамият касб этиши ҳамда тинчлик ва осойишталигимизнинг асоси бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech