13 Декабр 2021 йил 310

Навоийлик фуқаронинг яшаш хонадонидан ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган адабиётлар топилди

Навоий шахар ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Навоий шахар Зарафшон МФЙда яшовчи доимий яшаш манзилидан узоқ муддатга чиқиб кетиб яшаш хонадонига қайтиб келган фуқаро "Ж" билан олиб борилган профилактик тадбирлар давомида унинг интернет ижтимоий тармоқлари мутахасис иштирокида кўздан кечирилди. Унда бир нечта маърузалари тақиқланган шахсларнинг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган хорижий терористик ташкилотларига тегишли бўлган маъруза хамда ваъазлари борлиги аниқлангани сабабли холислар иштирокида расмийлаштириб олинди. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech