Навоийлик ИИБ ходими Осиё чемпионатида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Жорий йилнинг 12-15 сентябрь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида қўл жанги бўйича Осиё чемпионати ўтказилди. 16 давлатдан 300 га яқин спортчилар татамига чиққан мазкур турнирда терма жамоа аъзоси - Навоий вилояти ИИБ ходими катта сержант Исломбек Мардонов ҳам ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. 62 кг вазн тоифасида ўз рақибларидан устун келган ва финалгача етиб борган спортчимиз финал ўйинида ажойиб жанг ўтказди ҳамда якунда жамоамиз ҳисобига кумуш медални қўшиб қўйди. 9 та олтин 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғарган терма жамоамиз аъзолари умум жамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Қозоғистонлик спортчилар 2-ўринни, турнир мезбонлари Қирғиз Республикаси жамоаси 3-ўринни эгаллашди.
Ушбу ғалаба билан барча спортчиларимизни, улар
қаторида Исломбек Мардоновни Навоий вилояти ИИБ раҳбарияти ва бутун шахсий
таркиби номидан самимий муборакбод этамиз!